Зўр ўйнаса, нарх ошар экан!

Transfermarkt портали экспертлари Франция чемпионатида мавсумни муваффақиятли бошлаган бир неча чарм тўп усталарининг трансфер баҳосини кўтарди.

Лига 1 вакиллари орасида нархи энг кўп кўтарилган футболчи ПСЖ ярим ҳимоячиси Уоррен Заир-Эмери бўлди. Унинг трансфер суммасига 30 миллион евро қўшилди ва энди бу футболчи 50 миллион евро туради.

Иккинчи ўринда Париж суперклуби яқинда қўлга киритган ҳужумчи Брэдли Баркола қайд этилган.Унинг нархи 17 миллионга кўтарилиб, бундан буён 35 миллион евро экани қайд этилди.

Таъкидлаш лозимки, Францияда мавсум кашфиётларидан бири бўлган Уоррен Заир-Эмери Англия чемпиони “Манчестер Сити” устози Хосеп Гвадиола назарига тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!