Эмери Европа элитасини огоҳлантирди
Чоршанба куни кечқурун “Вилла” Европа Суперкубоги учун ПСЖга қарши майдонга тушади. Бирмингем клуби май ойининг охирида Европа Лигасида ғолиб чиққанидан сўнг, сўнгги уч ой ичида иккинчи совринини қўлга киритишга ҳаракат қилади.
“Астон Вилла” бош мураббийи Унаи Эмери клуби яна Европа элитаси қаторига киришга ҳаракат қилишини маълум қилди.
Эмери “Вилла” ҳозирнинг ўзидаёқ молиявий имкониятлари бир хил бўлмаса-да, майдонда тан олинган фаворитлар билан рақобатлаша олишига ишонади. Шу билан бирга, бирмингемликлар клубнинг молиявий имкониятларини ҳам яхшилашга ҳаракат қилмоқда.
- Агар бизни “Манчестер Сити”, “Челси”, “Манчестер Юнайтед”, “Арсенал” ва “Ливерпуль” каби бошқа клублар билан таққосласак, биз улар билан рақобатлашяпмиз. Бизда уларникидек куч-қудрат йўқ... Ҳозирча йўқ.
Клуб жуда катта саъй-ҳаракат қилмоқда. Биз “Вилла Парк” стадионини 50 минг ўрингача кенгайтиришга ҳаракат қиляпмиз. Бу олдинга ташланган қадамлардан бири.
Биз майдондаги натижаларимиз ҳисобига бюджетимизни оширяпмиз, баъзида футболчиларни сотамиз, барқарор ўйнаймиз ва юқори даражани сақлаб қолишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўямиз. Ҳар йили ушбу клуб олдинга ҳаракат қилмоқда, - дея Эмерининг сўзларини келтиради Daily Mail.

Fikrlar