Мен “қарғалар”га қўшилмайман!

  • 11.08.2026 16:24
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Futbol
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Франциянинг “Марсель” клуби ярим ҳимоячиси Пьер-Эмиль Хёйбьерг “Ньюкасл”га ўтишдан бош тортди.

“Ньюкасл” Бруно Гимараэс “Арсенал”га 75 миллион фунт эвазига сотилганидан кейин, унинг ўрнига Хёйбьергни олиб келишни асосий мақсад қилиб белгилаган эди.

Журналист Фабрицио Романонинг таъкидлашича, “Ньюкасл” раҳбарияти “Марсель” талаб қилган маблағни тўлашга тайёр бўлган, аммо Хёйбьергнинг ўзи “қарғалар” унга мос эмас, деган қарорга келган.

31 ёшли даниялик футболчи Премьер-лигада катта тажрибага эга бўлиб, “Саутгемптон” ва “Тоттенхэм” сафида тўрт мавсумдан ўйнаган.

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!