Павар "Интер"ни қайта ишонтирди
Ҳимоячи Бенжамен Павар, кутилганидек, Миланнинг «Интер» жамоасида қоладиган бўлди. Аввалроқ «нерадзурри» раҳбарияти француз футболчиси билан шу ёзда хайрлашишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Бироқ Паварга бошқа клублардан тушган таклифлар уни қониқтирмади. Журналист Паскуале Гуарро маълумотича, 30 ёшли футболчи мавсум олди тайёргарлик даврида ўзини жуда яхши томондан кўрсатгани учун, эндиликда клуб уни сотиш фикридан воз кечган.
«Интер» раҳбарияти Паваранинг техник маҳоратига шубҳа қилмаган, асосий хавотирлар майдондан ташқари омиллар билан боғлиқ эди. Аммо жаҳон чемпиони шу ёзда ишга жиддий ёндашиб, машғулотларга масъулият билан ёндашди ва шу орқали мураббийлар штабини ҳайратга солди ҳамда барча саволларга жавоб берди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Бенжамен Павар «Марсель» клуби шарафини ижара асосида ҳимоя қилган эди.

Fikrlar