"Реал" Субименди трансферини режалаштирмаяпти
"Реал Мадрид" раҳбарлари ёзги трансфер ойнасида "Арсенал" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Мартин Субименди билан шартнома имзолашни режалаштирмаяпти.
"Transfer News Live" хабарига кўра, матбуотда "қироллик клуби" "Барселона"га ўтиши кутилаётган Родри билан келишувга эриша олмаганидан сўнг, 27 ёшли "Арсенал" ярим ҳимоячисига мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Шуни таъкидлаш керакки, "қироллик клуби" ҳали ҳам Субименди билан шартнома имзолашни режалаштирмаяпти. Мутахассислар ҳозирда испаниялик футболчининг "канонирлар"дан трансфер қийматини 75 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Субименди ўтган мавсумда "Арсенал" сафида Англия Премер-лигасида 38 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урган ва битта голли узатма берган.

Fikrlar