
“Челси” “Милан” билан келишиб олган ҳимоячига учун 25 миллион евро таклиф қилди
Лондоннинг “Челси” клуби “Вильярреал” ҳимоячиси Матео Мусаккиога жиддий қизиқиш билдирмоқда. The Sun нашрининг хабар беришича “аристократлар” бу борада испан клубига расмий таклиф юборишган.
Юқоридаги манбаада ёзилишича “Челси” 26 ёшли аргентиналик футболчи учун 21 млн фунт (таҳминан 25 млн евро) таклиф қилган.
Бу борада лондонликларнинг асосий рақобатчиси “Милан” бўлиб турибди. Хабарларга кўра Матео аллақачон россонерилар сафига ўтишга розилик берган.
Маълумот учун, Мусаккио ушбу мавсум Ла Лигада 21та учрашувда майдонга тушган. Унинг “сариқ сув ости кемаси” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.
Комментарии