
Луис Энрике: Янги технологиялар ҳакамлар адашмаслигига ёрдам бериши мумкин
Хабарингиз бор бироз аввал Испания Ла Лигасининг 20-туридан ўрин олган "Бетис" ҳамда "Барселона" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Ўта кескин қарама-қаршиликларга бой бўлган ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан ўз якунига етди. Учрашувда ҳакамнинг иккита қўпол хатоси каталонияликларга қимматга тушди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Барселона" бош мураббийи Луис Энрике айни шу вазиятга алоҳида тўхталиб ўтди.
"Биз 1-бўлимда яхши ўйнолмадик ва кўплаб қўпол хатоларга йўд қўйдик. Сўнгги дақиқаларда барчаси ўзгарди, аммо биз бор йўғи бир очко ишладик ҳолос.
Ҳисобга олинмаган гол борасида бирон нарса деёлмайман. Мен ҳам буни видеотакрорлардан сўнг билдим. Ҳакамларга ёрдам керак", - дейди Энрике.
Эслатиб ўтамиз, бугун учрашувни бошқариб борган ҳакам "Барселона"нинг иккита соф голини ҳисобламаган эди.
Комментарии