Оқгулнинг Францияда омади чопди

CHERY AUTO

Францияда теннис бўйича аёллар ўртасида ўтказилаётган "Andrezieux-Boutheon-2017" халқаро турнирида Оқгул Омонмуродованинг омади чопди.

Tecno
 

Ўзбекистонлик теннисчи саралаш турнирининг сўнгги учрашувида ютқазгани қарамай, асосий тўрни тўлдириш учун қўшимча қуръа ташланганидан сўнг мусобақани давом эттириш имконига эга бўлди.

Омад туфайли мусобақа қайтган Оқгул Омонмуродова асосий тўрнинг дастлабки учрашувида нидерландиялик Бибиана Шуфсга қарши кортга чиқди. Икки соатдан ошиқ давом этган беллашувда ўзбекистонлик ракетка устаси рақибидан 6:3, 6:7, 6:3 ҳисобида устун келди.

Кейинги даврада Оқгул Омонмуродова германиялик Тамара Корпатш билан рақобатлашади.

SPORTS.uz

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию