Погба "Барселона"ни эмас "Реал"ни танлади

  • 26 октабря, 2018, 11:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби хавбеки Поль Погба ўзига қизиқиш билдираётган Ла Лиганинг икки гранди - "Барселона" ҳамда "Реал" ўртасида ўз танловини амалга оширди.

Tecno

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли франциялик футболчи бу борада фаолиятини "Камп Ноу"да эмас, балки "Сантьяго Бернабеу"да давом эттиришни маъқул кўрмоқда. Унинг фикрича у айнан “қироллик клуби”да тезроқ етакчилар қаторига кириши мумкин. Боиси, ушбу жамоада унинг позициясида тўп сурадиган  Лука Модрични ёши ўтиб бормоқда, Тони Кроос эса сўнгги пайтларда ўзини кўрсата олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Туриннинг “Ювентус” клуби Погбанинг агенти Мино Райола билан музокараларни бошлаб юборгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию