"Ювентус" АПЛ юлдузининг агенти билан музокаралар ўтказди
Туриннинг "Ювентус" клуби "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погба билан алоқага чиқди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар бермоқлда.
Юқоридаги манбаанинг ёзишича “кекса синьора” спорт директори Фабио Паратичи ўтган ҳафта 25 ёшли франциялик футболчининг агенти Мино Райола билан учрашган ва унинг келажаги борасида суҳбатлашган.
Эслатиб ўтамиз, Погбага шунингдек Каталониянинг “Барселона” клубидан ҳам жиддий қизиқишлар мавжуд.
Маълумот учун, Погба "Манчестер Юнайтед" сафида жорий мавсум 12та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Фикрлар