"Барселона", "Реал" ва "Боруссия Д" клублари кўзлаётган футболчи учун "Ювентус" ҳам кураш бошлади

  • 23 марта, 2020, 21:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳамон “Валенсия” ярим ҳимоячиси Ферран Торресни сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.

Tecno

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра, “кекса синьора” 20 ёшли испаниялик футболчининг вакиллари билан бу борада алоқага чиққан ва трансфер масаласини муҳокама қилган. Айтиш керакки, Испания ёшлар терма жамоаси аъзосининг “кўршапалаклар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган, товон пули эса 100 млн еврони ташкил этади.

Торрес учун «Барселона», «Реал» ва «Боруссия» Дортмунд клублари ҳам кураш олиб бормоқда. У жорий мавсум Ла Лигада жами 25 та ўйинда майдонга тушди ва 4 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию