"Барселона" Торресни сотиб олмоқчи

  • 22 Mar 20:06
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Вильярреал" клуби ҳимоячиси Пау Торрес "Барселона"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, каталонияликлар 23 ёшли футболчи билан аллақачон музокараларни бошлаб юборишган. Айтиш керакки, унинг шартномасига кўра товон пули 50 миллион еврони ташкил этади. Бироқ, "Барселона" уни янада арзонроққа сотиб олмоқчи.

Маълумотларга қараганда, Торресга "Арсенал" ва "Манчестер Сити" клублари ҳам қизиқиш билдиришмоқда.

Пау Торрес асли “Вильярреал” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум 26 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!