Бунга “Барса”нинг кучи етмайди

  • 2 июня, 2022, 08:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти ўзи орзу қилаётганидек, “Бавария” тўпурари Роберт Левандовскини трансфер қила олмайди.

Tecno

Бу ҳақда Ла Лига президенти Хавьер Тебас маълум қилди.

- “Барселона” нима қилиш кераклигини яхши билади. Улар бизнинг иқтисодий назоратимиздан яхшигина хабардор. Бу ислоҳотлар катта иқтисодий муаммоларнинг олдини олиш учун қўлланиляпти.

Мен каталонияликлар Френки де Йонг ёки Педрини сотиши ёки сотмаслигини аниқ билмайман. Улар биринчи навбатда ўз активларини сотиб юбориши керак. “Барселона”да йиллар давомида молиявий зарарлар тўпланиб қолган ва улар тезроқ бу камчиликларга барҳам бериши керак.

“Реал” ана шундай муаммоларни ҳал этиб бўлди. “Бсарса” бунга эриша олгани йўқ. Билимча, ҳозирги аҳволда улар Роберт Левандовскини ўз сафига қўшиб ололмайди, - деди Хавьер Тебас.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию