"Бунёдкор" "Заря"га аламли тарзда ютқазиб қўйди

  • 16 февраля, 2022, 21:43
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлик қилаётган “Бунёдкор” Туркияда навбатдаги ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Tecno

Украинанинг “Заря” жамоасига қарши бўлиб ўтган беллашувда “Бунёдкор” аламли тарзда мағлубиятга учради. 25-дақиқада Хусайн Эргашбоев ҳисобни очганди. Иккинчи бўлим ўрталарида Владислав Кабаев ҳисобни тенглаштирди. Учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Денис Фаворовнинг голи “Заря”га ғалаба келтирди  ва шу тариқа “Бунёдкор” аламли тарзда мағлубиятга учради.

“Бунёдкор”: Суҳроб Султонов, Даврон Эргашев, Аваз Ўлмасалиев, Суҳроб Иззатов, Дилшод Жўраев, Одил Абдураҳмонов, Расул Йўлдошев, Жаҳонгир Ўрозов, Маҳмуд Маҳамаджонов, Усмонали Исмоналиев, Ҳусайн Эргашбоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Зафар Сафоев, Умид Султонов, Умарали Раҳмоналиев, Ғайрат Азизхўжаев, Алфайзи Неъматов.

"Бунёдкор" кучсизландими? "Ҳар ким турлича гапиради, лекин биз танлаган йўлимиздан қайтмаймиз" - Шуҳрат Мақсудов

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию