"Динамо" легионернинг хизматидан воз кечди

  • 28 ноября, 2023, 12:33
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Про лигада муваффақиятли қатнашиб Суперлига йўлланмасини қўлга киритган Самарқанднинг “Динамо” клуби янги мавсум учун таркибида ўзгаришлар бўлади. Жамоани кучайтириш учун селекция ишлари бошланган ва клубни тарк этадиган ўйинчилар ҳам бор.

Жумладан, мавсум бошида “Динамо” сафига қўшилган япониялик ҳимоячи Юдаи Коике билан дўстона равишда хайрлашилди. Бу ҳақида “Динамо” бош мураббийи Вадим Абрамов Sports.uz сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Япониялик легионер “Динамо” таркибида про лигада 17 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйди. Шунингдек, 4 та сариқ карточкаси бор. Ўзбекистон Кубогида эса у 6 та учрашувда иштирок этди ва 1 та ассистни амалга оширди.

Эндиликда 28 ёшли ҳимоячи фаолиятини бошқа клубда давом эттиради. У яна юртимизда қоладими ёки фаолиятини ўз ватанида давом эттирадими, буни вақт кўрсатади.

"Доим футбол ўйнаб юрганлар футболсиз яшаши қийин, кўзлаб қўйган футболчиларимиз бор" - Вадим Абрамов

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию