Фуркад тенгсиз эканини яна исботлади

CHERY AUTO

Германиянинг Оберхоф шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубоги тўртинчи босқич мусобақаларининг спринт пойгалари якунланди.

Tecno

Унда эркаклар 10 километр масофага ўтказиладиган спринт пойгаси бўйича рақобатлашди. Пойгада франциялик Мартен Фуркад маррага биринчи бўлиб етиб келган бўлса, норвегиялик Эмиль Хегле Свендсен иккинчи ва Йоханнес Бё учинчи бўлиб келди.

Жаҳон кубогида  умумҳисобда эркаклар ўртасида Мартен Фуркад 492 очко билан биринчи поғонада бораётган бўлса, словениялик Анастасия Кузьмина хотин-қизлар ўртасида 362 очко билан барчани ортда қолдирмоқда.

Sports.uz

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию