Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг Россия чемпионати илк туридаги ўйини ёмон эмас

CHERY AUTO

РПЛ 1-туридан ўрин олган "Локомотив" Москва - "Нижний Новгород" учрашувида 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Дастлаб, 52-дақиқада Вильсон Изидор ҳисобни очган бўлса, 70-дақиқада Вячеслов Кротов мувозанатни тиклади. Шунингдек, нижний новгородликлар футболчиси Тимур Сулейманов 28-дақиқада қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Бир киши кам бўлиб қолган Кержаков шогирдлари якунда мағлубиятга учрамади. Шу тариқа, жамоалар илк турда бир очкодан бўлишиб олди.

Қайд этиш лозим, Иброҳимҳалил Йўлдошев беллашувни асосий таркибда бошлади ва 73-дақиқада захирага олинди.

Tecno

Статистика билан шуғулланувчи whoscored.com портали футболчиларнинг ҳаракатларини баҳолади. Унга кўра ҳамюртимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев 6.4 баллга лойиқ кўрилди. Бу жамоадошларига қўйилган баллар ичида ўртачиси ҳисобланади.

Ҳожимат Эркиновнинг Россия клубидаги дебюти қандай баҳоланди? (Фото)

Безымянный_9

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию