Жасур “Удинезе”да ўйнаши мумкин эди!

  • 31 июля, 2020, 00:05
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Локомотив” таркибига қўшилган Жасур Жалолиддиновнинг агенти Юрий Белоус журналистлар билан суҳбатда ўзбекистонлик футболчига қаттиқ ишонишини билдирди. Россиялик мутахассис Москва клуби Жасурни ижарага юбормасдан, ўз таркибида олиб қолишига ишонмоқда.

- Жасурни ижарага бериш вариантини муҳокама қилмаганмиз. Мен унинг клубда қолишига 99 фоиз аминман. Ўсиб-унади, ривожланади ва асосий таркибда ўйнаш имконига эга бўлади. Бу менинг фикрим. У ёғига қарорни клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби чиқаради.

Жалолиддиновга Португалиянинг “Бенфика”, Италиянинг “Удинезе” ва Туркиянинг “Бешиктош” ва Испания клубларидан қизиқиш бўлди. Осиёнинг қатор клубларидан қўнғироқ қилишди. У Россия чемпионатини танлаб тўғри қилди, деб ҳисоблайман. Бу ерга мослашиши керак. Португалияда тўп суришини ҳам муҳокама қилганмиз. Жасур у ерда қийналишини ўзи ҳам яхши тушунади, - деди Юрий Белоус.

Легионерга айланган Жасур Жалолиддинов янги жамоаси ҳақида нималар деди?

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Н. М.
31/07/2020 03:36
Элдор Шомуродовга овоз берворамиз, линк: https://instagram.com/stories/afcasiancup/2364584376640924743?utm_source=ig_story_item_share&igshid=13wph86gvbag