Легионерга айланган Жасур Жалолиддинов янги жамоаси ҳақида нималар деди?
Москванинг “Локомотив” жамоаси билан шартнома имзолаган Жасур Жалолиддинов янги клуби ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Албатта, мен “Локомотив” ҳақида кўп нарса биламан. Келишимдан аввал жамоа чемпионлигига бағишланган фильмни томоша қилдим, клуб тарихини ўргандим, жамоада қайси футболчилар ўйнашини ҳам билиб олдим. Мен Алексей Миранчук билан танишмоқчиман. Бизнинг ўйин услубимиз бир хил ва мен ҳам чапақайман. Озроқ ҳаяжон бор, бу яхши, чунки масъулиятни ҳис қиляпман. Ўйинлар бошланса, ҳаяжон ўтиб кетади, - деди Жасур Жалолиддинов.
“Локомотив” 18 ёшли футболчи учун 1 миллион евродан ошиқроқ маблағ сарфлади. Жалолиддин жорий йилнинг охиригача ижарада тўп суради.
Фикрлар
Лекин ажаблантирдинглар))
Телеграм каналинглардаги байрам табриги суратига нега эчки расмини қўйдилар??? ????