Кейлор Навас ПСЖга ўтишга яқин турипти

CHERY AUTO

"Реал" дарвозабони Кейлор Навас жамоадан кетиши мумкин.

Tecno

32 ёшли дарвозабон ПСЖ клубига ўтишга яқин турипти. Мадридликлар костарикалик дарвозабоннинг кетиш хоҳиши қабул қилган ва унинг ўрнига бошқа посбон қидиришмоқда.

Дарвозабон Париж клубининг талабларига жавоб беради. ПСЖ ўтган мавсум охирида Навас билан келишувга эришди, аммо "Реал" 20 миллион эвро талаб қилиб, келишувга тўсқинлик қилди. Натижада трансфер амалга ошмади.

Ҳозир вазият ўзгарди, Навас жамоадан кетиш истагини раҳбариятга маълум қилди. Амалга ошиши мумкин бўлган трансфер ҳақида тўлиқ маълумот берилмаяпти.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию