Ла Лига "эл-класико" масаласида Испания футбол федерациясининг қарорини аппеляцияга беради

  • 23 октабря, 2019, 17:58
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор бундан аввалроқ Испания футбол федерацияси Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган “Барселона” ҳамда “Реал” жамоалари баҳсини 18 декабрга кўчирганлиги ҳақида маълум қилган эди.

Tecno

Бироқ, Ла Лига раҳбарияти ҳамон ўзи таклиф қилган 4 декабрь санасини илгари сурмоқда. Уларнинг сўзларига кўра айнан 4 декабрь санаси кўпроқ моддий томондан фойдали бўлади.

AS нашри тарқатган хабарга кўра Ла Лига ушбу масала юзасидан Испания футбол федерациясининг чиқарган қарори юзасидан миллий спорт қўмитасига аппеляция бермоқчи.

Маълумот учун, “Барселона” – “Реал” учрашуви тақвимга кўра 26 октябрь куни ўтказилиши лозим эди. Бироқ, Каталониядаги намойишлар сабаб ўйин санаси кўчирилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию