“Манчестер Сити” Ҳусановнинг жаҳон чемпионатида иштирок этишига қандай муносабат билдирди?

  • 6 декабря, 09:26
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар 48 мамлакат миллий терма жамоалари АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этади. Бу жамоалар ФИФА томонидан ташкил этилган қуръа ташлаш маросимидан кейин гуруҳ босқичидаги рақиблари билиб олди.

Tecno

Ўз тарихида илк бор футбол оламининг энг нуфузли мусобақасида қатнашадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси “К” гуруҳида Португалия, Колумбия футболчилари билан ўйнаши аниқ бўлди. Учинчи рақиб март ойида аниқланиб, Янги Каледония, Конго Демократик Республикаси ва Ямайка терма жамоаларидан бири бўлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўйнаётган “Манчестер Сити” клуби бўлажак мундиалга бир неча ўйинчиларини юборади. Клуб матбуот хизмат расмий mancity.com сайтида жаҳон чемпионатида қатнашадиган футболчилари ҳақида маълумот чиқарди.

“В” гуруҳи

“Манчестер Сити” дарвозабони Жанлуижи Доннарумма навбатдаги жаҳон чемпионатига бориши учун март ойида бўладиган якуний саралаш ўйинларида Италия терма жамоаси Босния ва Герцеговина, Шимолий Ирландия ва Уэльс тўсиғидан ўтишига тўғри келади.

Бу ишни уддаласа, “В” гуруғида Канада, Қатар ва Швейцария билан тўқнаш келади.

“С” гуруҳи

Бразилия терма жамоасига номзод Савио халқаро миқёсда 2024 йилнинг март ойида дебют қилганидан бери 13 та учрашувда майдонга тушган. Бразилияликлар мундиалнинг гуруҳ босқичида Марокаш, Гаита ва Шотландия билан ўйнайди.

“F” гуруҳи

Натан Аке ва Тижани Рейндерс Нидерландия терма жамоасининг асосий ўйинчилари ҳисобланади. Аке 2017 йилдан бери 57 та учрашувда қатнашди. 2023 йили терма жамоада дебют қилган Рейнерс эса, 29  марта майдонга тушган.

Нидерландияликлар Япония, Тунис ва март ойида бўладиган якуний саралаш ўйинларида қатнашадиган Украина, Швеция, Польша ва Албаниядан бири билан ўйнайди.

“G” гуруҳи

“Манчестер Сити”нинг 23 ёшли вингери Жереми Доку Бельгия терма жамоасининг асосийш ўйинчиларидан бири ва у саралаш турнирларида бешта гол урди. Ҳозиргача у 39 та ўйин ўтказди.

Мундиалда Миср терма жамоаси шарафини Умар Мармуш ҳимоя қилади. У 2021 йилдан бери 40 та учрашувда саккизта тўп киритган.

Бельгия ва Миср ушбу квартетда Эрон ва Янги Зеландия билан рақобатлашади.

“H” гуруҳи

Испания терма жамоаси сафида 2024 йили Европа чемпионатининг энг зўр ўйинчиси, деб топилган Родри энди бу мавқеини жаҳон чемпионатида яна бир карра тасдиқлаши керак.

Испанлар Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай билан куч синашади.

“I” гуруҳи

Франция терма жамоаси сафида яқинда дебют қилган Райан Шерки илк бор жаҳон чемпионатида қатнашади.

Норвегия терма жамоасининг узоқ танаффусдан кейин мундиалга чиқишига катта ҳисса қўшган Эрлинг Холанд ва Оскар Бобб муҳим ўйинчилардан ҳисобланади. Айниқса, Холанд 48 та учрашувда 55 гол урган ҳолда ажойиб статистика билан ажралиб турибди.

Европа вакиллари бу гуруҳда Сенегал ва қитъалараро плей-оффдан муваффақиятли ўтган Ироқ, Боливия ёки Суринамга тўқнаш келади.

“J” гуруҳи

Жазоир терма жамоасида 2023 йилдан бери 20 та учрашувда қатнашган 24 ёшли Райан Айт-Нури бу квартетда амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина, Австрия ва Иорданияга дуч келади.

“К” гуруҳи

Рубен Диаш, Матеуш Нуньеш ва Бернарду Силва халқаро миқёсда Португалия терма жамоаси сафида жуда катта тажриба тўплаган. Энди улар ўз мамлакатлари тарихида илк чемпионликни қўлга киритишга ҳаракат қилади.

Бу гуруҳда ўйнайдиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Абдуқодир Ҳусанов афсонага айланиб бўлган. 21 ёшли ҳимоячи терма жамоанинг тарихий жаҳон чемпионатига чиқишида муҳим роль ўйнади. Ҳусанов халқаро миқёсда 2023 йилнинг июнь ойида дебют қилганидан кейин 23 та учрашувда майдонга тушишга улгурди.  

Португалия ва Ўзбекистон ўз гуруҳида Колумбия ва саралаш турнирида йўлланма масаласини ҳал қилишни уддалай оладиган Конго Демократик Республикаси, Ямайка ёки Янги Каледония терма жамоаларидан бири билан тўқнаш келади.

“L” гуруҳи

“Манчестер Сити” ҳимоячиси Жон Стоунз Англия терма жамоасининг етакчиларидан ҳисобланади. У 11 йил давомида 87 та учрашувда иштирок этган.

Фил Фоден ҳам ўз мамлакати учун халқаро миқёсда 47 та баҳсда қатнашган.

“Манчестер Сити” ўйинчиларидан Нико О'Райли, Жеймс Траффорд ва Рико Льюис Англия терма жамоасининг янги авлоди ҳисобланади.

Улар жаҳон чемпионатида Гана, Хорватия ва Панама билан рақобатлашади.

Хорватия терма жамоаси сафида “Манчестер Сити” вакилларидан Йошко Гвардиол ва Матео Ковачич бор. Гвардиол 23 ёшида терма жамоада 46 та учрашувда қатнашишга муваффақ бўлди. Тажрибали Ковачич ҳисобида 111 та ўйин бор.

Ўзбекистон улкан ҳурматга лойиқ! Португалия устози Мартинес яна нималар деди?

Энди бор умид Шомуродовдан! “Башакшеҳир”да катта йўқотиш

Бу хатодан кейин Гвардиола Ҳусановни асосий таркибга қайтариши шарт

Нури Шахин Шомуродов уни қандай ҳайратга солганини айтди

Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги ғалабасига қандай муносабат бўлди?

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию