Бу хатодан кейин Гвардиола Ҳусановни асосий таркибга қайтариши шарт
Англия Премьер-лигасининг 13-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Лидс” устидан қийинчилик билан 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, қимматли уч очкони қўлга киритди.
“Шаҳарликлар”нинг чемпионлик учун курашдаги асосий рақобатчилари – “Арсенал” ва “Челси” жамоалари “Стэмфорд Бридж”даги дербида ўзаро дуранг ўйнади – 1:1.
Энди “Манчестер Сити” навбатдаги турнинг очилиш учрашувида “Фулхэм” меҳмони бўлади ва уч очко учун майдонга тушади. Англия футболи таҳлилчилари “Лидс” билан бўлган ўйиндаги хато ва камчиликларни инобатга олиб, Хосеп Гвардиола таркибда ўзгариш қилишини таъкидламоқда. Бу ўзгаришлар Абдуқодир Ҳусановга ҳам дахлдор.
“Фулхэм” манчестерликлар билан тўқнашувларда охирги маротаба 2009 йилда ғалаба қозонган. Шундан кейин “шаҳарликлар” ўзаро учрашувларда қаторасига 18 марта зафар қучган.
Нуфузли манбалардан INKL.COM сайти эксперти Жеймс Кормакнинг ёзишича, “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола таркибда иккита янгилик қилиши кутиляпти.
- “Сити” бош мураббийи ўтган турда “Лидс”ни қийинчилик билан бўлмаса-да, мағлуб этган таркибни сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Чунки ўтган ҳафта таркибни тўлиқ алмаштирилиши Европа Чемпионлар лигасида “Байер”дан учралган мағлубиятга олиб келган эди.
Шунга қарамай, Райан Шерки ярим ҳимояда Тижани Рейдерсни алмаштириши мумкин. Матеуш Нуньешнинг “Лидс” голига сабабчи бўлган муваффақиятсиз ўйини эса, Хосеп Гвардиолани Абдуқодир Ҳусановни бошланғич таркибга қайтаришига йўл очади, - деб ёзди Жеймс Кормак.
INKL.COM сайти бўлажак учрашувга қуйидаги тахминий таркибни шакллантирди.
“Фулхэм” (4-2-3-1): Бернд Лено; Кенни Тете, Йоахим Андерсен, Келвин Бэсси, Райан Сессеньон; саша Лукич, Сандер Берге; Харри Уилсон, Жош Кинг, Алекс Ивоби; Рауль Хименес.
“Манчестер Сити” (4-1-4-1): Жанлуижи Доннарумма; Абдуқодир Ҳусанов, Рубен Диас, Йошко Гвардиол, Нико О’Райли; Нико Гонсалес; Оскар Бобб, Райан Шерки, Фил Фоден, Жереми Доку; Эрлинг Холанд.
Яна бир манба – MANCHESTERWORLD.UK журналисти Рич Рейд “Манчестер Сити”нинг тахминий таркибини шакллантиришда ўзбек футболчиси ҳимоянинг ўнг қанотидан жой олишини таъкидлади.
Ушбу манба тузган тахминий таркиб қуйидагича кўриниш олди.
Дарвозабон:
Жанлуижи Доннарумма — жамоанинг асосий дарвозабони бу гал ҳам бошланғич таркибдаги ўрнини сақлаб қолади.
Ҳимоячилар:
Рубен Диас – “Фулхэм”га қарши ҳимоя марказидаги ўз ўрнида ҳаракат қилади.
Йошко Гвардиол – марказий ҳимоядаги энг яхши вариант ва уни ҳисобдан чиқариб бўлмайди.
Абдуқодир Ҳусанов – Матеус Нуньеснинг голга олиб келган ўйинидан кейин ўзбек ҳимоячиси ҳимоянинг ўнг қанотида португалиялик футболчини алмаштиради.
Нико О’Райли — бу футболчи “Манчестер Сити” учун чап қанот ҳимояси учун айни пайтда энг зўр танлов. Бошланғич таркибда ўйнашга лойиқ футболчи.
Ярим ҳимоячилар:
Нико Гонсалес – бу мавсум ажойиб ўйин кўрсатаётган испаниялик ярим ҳимоячи яна ўз ўрнида қолади.
Тижани Рейндерс – жамоа ўйинига катта таъсир кўрсатаётган нидерландиялик ярим ҳимоячи катта эҳтимол билан яна учрашувни бошлаб беради.
Фил Фоден – “Лидс”ни икки гол билан таслим қилган бу футболчининг таркибдаги жойи кафолатланган.
Райан Шерки – “Сити”ни захирадан ўйинга қўшилган ҳолда кучайтириб келаётган франциялик ўйинчи мукофот тарзида “Фулхэм”га қарши бошланғич таркибда туширилиши кутиляпти.
Ҳужумчилар:
Жереми Доку – манчестерликлар учун ҳужумнинг чап қанотида бу ўйинчидан зўр вариант йўқ.
Эрлинг Холанд – “Лидс”га гол урмаган бўлса-да, норвегиялик тўпурар учрашувни илк дақиқалардан бошлайди.
“Фулхэм” ва “Манчестер Сити” ўртасидаги учрашув 2 декабрдан 3 декабрга ўтар кечаси Тошент вақти билан тунги соат 00:30 да бошланади.
Суперкомпьютер Ўзбекистоннинг “ЖЧ-2026”даги имкониятини қандай баҳолади?
Нури Шахин Шомуродов уни қандай ҳайратга солганини айтди
Аламли мағлубиятдан кейин Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги ғалабасига қандай муносабат бўлди?



Фикрлар