"Реал" эртага янги футболчисини оммага таништиради

  • 18 февраля, 2020, 00:17
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби таркибга янги келиб қўшилган ярим ҳимоячи - Рейньерни эртага расман оммага таништиришини маълум қилди.

Tecno

Ушбу тадбир эртага “Сантьяго Бернабеу”да Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланади. Тадбир давомида 18 ёшли футболчи “Реал” либосида оммага кўриниш беради ва журналистлар иштирокидаги матбуот анжуманида иштирок этади.

Маълумот учун, “қироллик клуби” Рейньерни январда 30 млн евро эвазига харид қилган эди. У мавсумни “Реал Мадрид Кастилья” жамоасида ўтказади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию