"Реал" футболчиси АПЛ клубида тиббий кўрикдан ўтиш учун Лондонга учиб кетди

  • 24 июля, 2019, 17:53
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Дани Себальос “Арсенал”га ўтишга жуда яқин турибди.

Tecno

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли испаниялик футболчи “канонирлар” сафида тиббий кўрикдан ўтиш учун Лондонга учиб кетган. У катта эҳтимол билан “Арсенал”да ижарада тўп суради.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ лондонликлар бош мураббийи Унаи Эмери “Реал” вингери Марко Асенсио кутилмаганда жиддий жароҳат олгач Себальоснинг “Арсенал”га кўчиб ўтиши барбод бўлиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию