Асенсионинг жароҳати сабаб Себальоснинг "Арсенал"га трансфери барбод бўлиши мумкин

"Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери "Реал" Мадрид Марко Асенсио жиддий жароҳат олганидан сўнг Дани Себальосни “канонирлар”га бериш ниятидан қайтиши мумкинлигини инкор этмади.

“Асенсионинг сафдан чиқиши худди “Реал” каби биз учун ҳам ёмон хабар. Ҳозирча бу бизнинг Себальосни сотиб олишимизга таъсир қиладими ёки йўқ буни билмайман”, - дейди испаниялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Арсенал” Себальосни 30-35 млн еврога сотиб олишга яқин турганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!