Римни портлатган Шомуродовга қандай балл қўйилди?

BEPUL PROPAN

“Рома” мағлубиятсиз ўйинлари сериясини 12 та учрашувга етказиб олди. Бу гал “бўрилар” Европа лигасининг нимчорак финал дастлабки ўйинида камбекни амалга оширди.

Мусобақа қуръаси “Рома”ни кучли рақиб – Бильбаонинг “Атлетик” жамоасига рўбарў қилганди. “Олимпико”даги тўқнашувда ҳисобни очиш 50-дақиқада меҳмонлар футболчиси Иньяки Уильямсга насиб қилди.

Орадан олти дақиқа ўтиб, Анхелиньо ҳисобни тенглаштирди. Кейин саҳнага 71-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Элдор Шомуродов чиқди. Дастлаб, “Атлетико” футболчиси легионеримизга ишлатган қўполлиги учун иккинчи сариқ карточкани олди ва майдонни тарк этди.

Ўйиндаги тўхталишлар учун қўшиб берилган вақтнинг 4-дақиқасида Элдор Шомуродов тўртта ҳимоячини доғда қолдириб, ғалаба голини киритди. Шомуродов учрашув қаҳрамони ва энг яхши ўйинчи бўлди.

“Рома” футболчиларининг ғалабали учрашувдаги ҳаракатлари нуфузли манба – laroma24.it портали экспертлари томонидан қуйидагича баҳоланди.

СВИЛАР 6,5:

Свилар ўз дарвозасини қўриқлаш баробарида учрашувда ҳимоячи вазифасини бажаришига ҳам тўғри келди.

ЧЕЛИК 7,5:

“Атлетик”нинг энг зўр ҳужумчиларига умуман имкон бермади. Голли пас узатди.

МАНЧИНИ 6,5:

Рақиб футболчиларига жиддий қаршилик кўрсатди. Уларни аксарият вазиятларда тўхтата олди.

НДИКА 5,5:

“Атлетик”нинг асосий ўйинчиси Иньяки Уильямсга етарлича қаршилик кўрсата олмади. Оқибатда бильбаоликлар ҳисобни очди.

РЕНШ 7:

Ҳимояланишда жуда зўр ўйнади. Челик олдинга ўтган вазиятларни унинг ўрнини тўлиқ ёпди. Уильмясни яхши қўриқлади.

САЛЕМАКЕРС 6,5:

60-дақиқада Реншни алмаштирди. Шомуродовнинг ғалаба тўпига ассистлентлик қилди.

ПИЗИЛЛИ 6,5:

Ярим ҳимояни яхши ушлади. Ҳужумлар ташкил қилишга уринди.

КРИСТАНТЕ 6,5:

Бунақа муҳим учрашувларда тажриба катта роль ўйнайди. Кристанте тажрибасига таяниб яхши ҳаракат қилди.

АНЖЕЛИНО 7:

Ўз қанотида ҳимояни мустаҳкам ушлади, жамоадошларини қўллаб-қувватлади. Ҳисобни тенглаштирди.

ДИБАЛА 6,5:

Майдоннинг ҳар бир қисмида пайдо бўлди. Бироқ ўзи учун яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олмади.

СУЛЕ 7:

71-дақиқада ҳамюрти Дибаланинг ўрнига майдонга тушиб, ҳужумни кучайтирди.

БАЛЬДАНЦИ 6,5:

Гол уришига бир баҳя қолди. Дибалани қулай вазиятга чиқарди. Рақиб ҳимоячиларига анчагина босим ўтказиб турди.

ДОВБИК 6:

Жамоавий ўйин кўрсатишга ҳаракат қилди, рақибдан тўпларни олиб қўйди, жамоадошларига паслар берди. Лекин асосий вазифаси – гол уролмади. 71-дақиқада ўрнини Шомуродовга бўшатиб берди.

ШОМУРОДОВ 7,5:

Ҳамма Шомуродовдан ҳайратда. Майдонга тушиши билан ўйинга фаол киришиб кетди. Қачон қаерда пайдо бўлишни биладиган ўйинчи эканини кўрсатди. Салесакерс тўп узатган вазиятда маҳоратини намойиш қилиб, мураккаб голни урди. Элдор 60 минг мухлис йиғилган “Олимпико”ни портлатди. Бу Элдорнинг “Рома” либосида шу пайтгача ўтказган энг муҳим ўйини бўлди.

РАНЬЕРИ 7,5:

Кутилмаган таркибни танлади. Ўйинчи алмаштиришда яна маҳорат кўрсатди. Масалан, Дибалани захирага олиб, кутилмаган юриш қилди. Тактикани ўзгартириши кутилган самарани берди. Унинг қўл остида “Рома” енгилмас жамоага айланиб бормоқда.

Афсонавий ҳужумчи ўзининг рекордини йўққа чиқарган Шомуродовга баҳо берди
Ўзбек легионери Премьер-лига қаҳрамони! “Челси” футболчиси қани?
Шомуродов гол урса бўлди!

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию