
Ўзбек легионери Премьер-лига қаҳрамони! “Челси” футболчиси қани?
Қозоғистон Премьер-лигасининг биринчи тури якунлари бўйича энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма жамоа тузилди.
Ҳар бир учрашувда футболчиларнинг ҳаракатларини баҳолаб боришга ихтисослашган Sofascore таҳлилий портали қўшни мамлакат чемпионатининг илк турида “Турон” жамоасининг ўзбекистонлик легионери Шаҳбоз Умаровга энг юқори баҳони берди.
Тажрибали ҳужумкор футболчимиз “Окжетпес”га қарши ўтган учрашувда ҳисобни очиб, иккинчи голга ассистентлик қилди. Туркистонликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаган легионеримизнинг ўйини 9,6 баллга лойиқ кўрилди.
Кўпчилик мухлису мутахассислар амалдаги чемпион – “Қайрат” сафида чемпионатдаги дебют учрашувидаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилган Достон Сатпаевнинг рамзий жамоага киритилмаганига эътибор қаратди.
16 ёшли футболчи яқинда “Челси” билан шартнома тузганидан кейин футбол жамоатчилиги диққат-марказига тушган эди. Сатпаев гарчи “Челси” футболчиси ҳисоблансада, 18 ёшга тўлиб, вояга етгунича “Қайрат”да ўйнаб туриши келишилган.
Умумий терма жамоа қуйидагича кўриниш олди:
Таъкидлаш жоизки, жорий мавсумда ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Қозоғистон Премьер-лигасида Туркистон вилоятининг “Турон” жамоасига мухлислик қилади.
Чунки бу жамоа ўзбек футбол мактабининг тўрт нафар тарбияланувчилари – Шаҳбоз Умаров, Одилжон Абдумажидов, Беҳруз Асқаров ва Хуршид Мухторовни ўз сафига қўшиб олган.
Бу футболчилар орасида Шаҳбоз ва Одилжон илгари “Ордабаси” сафида ўйнаган ва Қозоғистон юқори дивизион талаблари ва даражасидан жуда яхши хабардор. Тажрибали Хуршид Мухторов ва ёш истеъдод эгаси Беҳруз Асқарорв илк бор хориж чемпионатида ўз омадини синаб кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, марказий ҳимоячи позициясида ўйнайдиган Одилжон Абдумажидов туркистонлик сафига Бекободнинг “Металлург” жамоасидан келиб қўшилган. 23 ёшли футболчи Ўзбекистонда “Олимпик” ва “Динамо Самарқанд” шарафини ҳам ҳимоя қилган.
31 ёшли Хуршидбек Мухторов “Турон”га Фарғонанинг “Нефтчи” клуби билан ҳамкорлиги тугаганидан кейин эркин агент сифатида келиб қўшилди. Бунгача Ўзбекистондан ташқарига чиқмаган тажрибали ҳимоячи “Гулистон”, “”Қўқон-1912”, “Сўғдиёна”, “Олмалиқ”, “Локомотив”, “Насаф”, “Турон” каби жамоаларда ўйнаган.
21 ёшли Беҳруз Асқаров “Пахтакор” тарбияланувчиси ҳисобланади. Тошкентликлар истеъдодли ҳужумкор футболчи ўйин амалиёти ва тажрибага эга бўлиши учун уни туркистонликларга бир йилга ижарага юборди.
Шаҳбоз Умаров эса, 2022 йилнинг ёзидан бери Қозоғистон чемпионатида тўп тепиб келмоқда. 25 ёшли қанот ҳужумчиси бунгача “Ордабаси”да ўйнаб, мамлакат чемпиони ва кубок соҳиби бўлди.
Фикрлар