Алонсо "Челси"нинг асосий муаммосини кўрсатди
«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо жорий мавсумда АПЛда жамоанинг ҳужумдаги кўрсаткичлари ҳақида фикр билдирди.
Лондонликлар чемпионатнинг дастлабки олти турида 15 та гол уришга эришди. Шу билан бирга, Алонсо шогирдлари ўз дарвозаларида 13 та тўп ўтказиб юборишди.
- Умид қиламанки, шу руҳда давом этамиз. Бу – бизнинг асосий мақсадимиз. Жуда кўп гол ўтказиб юбормаслик кераклиги ҳақида жамоа билан кўп марта гаплашганмиз.
Агар ҳужумдаги ҳозирги самарадорлигимизни сақлаб қолсак ёки янада оширсак ва шу билан бирга камроқ гол ўтказа бошласак, турнир жадвалидаги ҳолатимиз албатта яхшиланади.
Лекин биз ҳар бир ўйинга алоҳида тайёргарлик кўриб, қадамма-қадам олға боришимиз керак. Эртанги баҳс осон бўлмайди, аммо бу учрашувни катта қизиқиш билан кутяпмиз, - дея Алонсонинг сўзларини келтиради BBC.
Эслатиб ўтамиз, аввалги турда «Челси» меҳмонда «Борнмут»ни йирик 5:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Эндиликда лондонликларнинг навбатдаги рақиби «Эвертон» бўлади. Учрашув 17 октябрь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 16:30 да старт олади.

Фикрлар