“Барселона” Левандовски бўйича режасини маълум қилди
“Барселона” раҳбарияти жамоанинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски билан шартномани узайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, каталонияликлар 37 ёшли форвард билан шартномани яна бир йилга узайтиришни ўйламоқда, аммо якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.
Левандовскининг ўзи ҳам келажаги борасида қарорга келмаган. Поляк ҳужумчиси фаолиятини давом эттириш учун бир нечта вариантни кўриб чиқмоқда. Унда “Барселона”да қолиш, Европанинг бошқа гранд клубига ўтиш, Саудия Арабистони чемпионатига кетиш ёки MLS жамоалари таклифини қабул қилиш имконияти бор.
Маълумотларга қараганда, Каталония клуби раҳбарияти Роберт Левандовскига ўз келажаги бўйича якуний қарорни мустақил равишда қабул қилиш имкониятини қолдирган.
Фикрлар