"Барселона" ҳужумчиси Мемфис Депай Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги 6-турида "Бавария"га қарши ўйинда (0:3) жароҳат олди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра, нидерландиялик футболчига чап оёғининг сон орқа мушаклари шикастлангани ташхиси қўйилган. Унинг қачон сафга қайтиши эса номаълум.

Қайд этиш жоизки, “Барса”да ҳозир фақат битта ҳужумчи бор - Люк де Йонг. Мартин Брэйтвэйт тиззасидан ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг, тикланиш жараёнларини бошдан кечирмоқда, Серхио Агуэро эса юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли майдонга тушмаяпти.

Депай жорий мавсумда 21 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×