ЕЛ. Голларга бой ўтган ўйинда "Рома" ғалаба қозонди. Дибаладан дубль, Шомуродов эса ассист қайд этди
Рим клуби кейинги босқичда
Европа лигасининг плей-офф босқичидан ўрин олган "Рома" - "Порту" жавоб учрашуви бўлиб ўтди.
Дастлаб, меҳмонлар ҳисобни очди. Шундан кейин Дибала икки голи билан жавоб қайтарди, голлардан бирига Шомуродов ассист қилди. 83-дақиқада Пизилли ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган бўлса, 90+6-дақиқада Ренч ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Шу тариқа, римликлар кейинги босқичгаа йўл олишди.



Изоҳлар (0)