Евро-2020. Португалия - Франция: Матнли трансляция
Вазиятлардан онлайн хабардор бўлиш учун саҳифани янгилаб туриш кифоя.
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Европа чемпионати 3-туридан ўрин олган Португалия - Франция тўқнашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+5

Учрашув якунланди. Португалия - Франция учрашувида кучлар тенг келди!
- 90+4
Португаллар таваккал қилиши мумкин. Энди улар мағлуб бўлган тақдирда ҳам плей-оффга чиқади.
- 90+2
ВАРдаги ҳакамлар Матеу Лаосга пенальти йўқлигини билдирди.
- 90+1
Кингсли Коман жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.
- 90

Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 89
Вақт камайгани сари эҳтиёткорлик ортиб бормоқда. Мураббийлар ҳотиржамликни сақлаш борасида тинмай кўрсатмалар беряпти.
- 87

Дешамдан прагматик қарор: Гризманн ўрнига Мусса Сиссоко ўйинга қўшилди. Португалияда Ренату Санчеш ўз ўрнини Сержию Оливейра майдонга тушди.
- 86
Гризманнинг кучли зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
- 84
Брунунинг узатмасидан кейин Роналду зарба беришга кечикди. Ортдан етиб келган Коман тўпни олиб қўйди.
- 83

Қарши ҳужумга ўтиши мумкин бўлган Роналдуни Кимпембе йиқитди. Ҳакам ҳеч иккиланмай сариқ карточка кўрсатди.
- 81
Тўхталишлар сабабми ёки иштиёқ учунми ўйин темпи бироз пасайди. Балки футболчилар куч тўплаётгандир. Сўнгги юриш олдидан кичик хордиқ.
- 79

Жароҳат олган Нельсон Семеду ўрнига Диогу Далот майдонга тушди.
- 78

Баланд сакраган Семеду ерга тушаётганда оёғини қайириб олди. Жиддий жароҳат.
- 76
Зарба позициясига чиқиб борган Гризманнинг уринишидан кейин тўп ҳимоячидан ўтмади.
- 75
Португалияликлар чарчади, чоғи. Ҳаракатларда ноаниқликлар сезилмоқда.
- 74
Португалиялик ҳимоячилар босим остида бўлишига қарамай тўпни дарвозабонга оҳиста ташлаб берди.
- 73

Жоау Моутинью ва Бернарду Сильва ўрнига Рубен Невеш ҳамда Бруну Фернандеш ўйинга қўшилди.
- 72
Пальинья керакчиз жойда ортиқча зарба берди. Қарорнинг хатолиги етмагандек, ижроси ҳам ўхшамади.
- 71
Карим Бенземанинг зарбаси кучсиз чиқди.
- 70
Дешам шогирдлари тўпни назорат қилмоқда. Уларда куч кўпроқ қолгандек кўриняпти.
- 68

Патрисиудан 2 та супер сейв! "Погбум"нинг пушкасини қайтарган дарвозабон Гризманнинг яқин масофадан берган зарбасини ҳам бартараф этди. Шунчаки супер!
- 66
Жарима майддони ичида мбаппе тўпни тўхтатишда хато қилди.
- 65
Дешам ўйиннинг боришини ўзгартирмоқчи. Коман Толиссо ўрнига майдонга тушди.
- 63
Жарима майдони яқинида Рабьо Семедуни йиқитди. Португалияда стандарт вазият.
- 62
Ўйин шиддати жуда юқори. Жамоалар умуман тинмаяпти.
- 60

ГООООООООООЛ! Роналдуууууууууууууу! 109-гол! Рекорд!
Бу сафар ҳам чап томонга зарба берган Криштиану Льорисни ожиз қолдирди.
- 59
Францияликлар ҳакамга эътироз билдирмоқда.
- 58

Жарима майдони ичида тўп Кунденинг қўлига тегди. Ҳакам яна пенальти белгиламоқда. Уни Роналду ишлади.
- 58
Французлар тўпни олиб қўйиб майдон бўйлаб бир-бирларига узатиб юрибди.
- 56
Дешам шогирдлари зич ҳимояланмоқда. Ҳатто, Роналду ҳам бу мудофаани ёриб ўтишда катта қийинчиликка дуч келяпти.
- 54
Португаллар тўпни ўзларида ушлаб турибди. Энди хавф туғдирадиган нимадир ўйлаш қолди.
- 53

Жароҳат олган Динь ўрнига Адриен Рабьо ўйинга қўшилди.
- 52
Энг қиммат таркибга эга, юлдузларга тўла Франция учун ярашмайдиган ҳолат. Антифутбол тарафдори бўлмайлик, азизлар!
- 51

Люка Динь актёрлик маҳоратини қойилмақом тарзда ижро этди. Майдон ташқарисида турган Люка яна майдонга қайтиб ётиб олди.
- 49
Баланд сакраган Роналду боши билан зарба берди. Зарбага аниқлик етишмади.
- 47

ЙЎҚ! ГОЛ! ГООООООООЛ! Бензема дублни расмийлаштирди!
Каримнинг голи такрорий лавҳалардан кейин ҳисобга олинди!
- 47

Ҳимоячилардан қочиб кетган Бензема дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди. Ҳакам офсайд туфайли голни бекор қилди.
- 47
Номинал меҳмонлар тўп назоратини ўзларида ушлаб турибди.
- 46

Иккинчи тайм бошланди!
- 46

Бўлимлар оралиғида ҳар икки жамоада ўзгариш: Францияда Люка Эрнандес ўрнига Люка Динь, Португалияда Данилу ўрнига Пальинья ўйинга қўшилди.
- 46
Улар қайтмоқда! Навбат бизники!
- 45+4

Танаффус!
- 45+4
Мбаппе яна бир марта жарима майдони ичида йиқилди. Ҳакам бу сафар унга ўрнидан туриши лозимлигини таъкидлади.
- 45+3
Жамоалар биринчи таймда бироз эҳтиёткор футбол намойиш этди. Пенальтилар ҳам ортиқча хавотир ортидан юзага келди.
- 45+2

ГОООООООЛ! Бенземааааааааааааааа!
Нуқта қаршисига келган Карим ҳам чап томонни нишонга олиб ҳисобни тенглаштирди.
- 45+1
Португаллар ҳакамга таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Аммо тажрибали Матеу Лаос ўз фикрида қолди.
- 45

Жарима майдони ичида Семеду Мбаппега нисбатан қоида бузди. Лаос яна 11 метрлик нуқтага ишора қилди.
- 44
Францияга гол керак. Фаоллик эса Португалия тарафда. Иштиёқ масаласи ўртага чиқмоқда.
- 43
Кимпембе Роналдунинг финтига алданди ва унга нисбатан қоида бузди. Португалияда яна бир стандарт.
- 42
Шундоқ ҳам сариқ карточкаси бўлган Эрнандес яна Бернардуга нисбатан қоида бузди. Кейинги шундай ҳаракат қизил карточкага сабаб бўлиши мумкин.
- 41
Жоау Моутинью узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Зарбага аниқлик етишмади.
- 40

Бу сафар Антуан Гризманнга сариқ карточка кўрсатилди.
- 39
Французларнинг ҳужумларига кескинлик етишмаяпти. Кескинлар уларнинг қўпол ҳаракатларида кўринмоқда.
- 37
Гризманнга тўп бироз ноқулай тарзда етиб келди. Табиийки, Антуаннинг ҳаракати ҳам ноаниқ чиқди.
- 36

Бернарду Сильвани ўтказиб юборгандан кейин уни қўллари билан ушлаб тўхтатган Люка Эрнандесга сариқ карточка кўрсатилди.
- 35
Жота қарор чиқаришда хато қилди. Диогу қулай позицияга чиқиб бораётган Роналдуга пас бермади.
- 34
Жоау Моутиньюнинг олис масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 33
Бугун Ренату Санчеш анча яхши ўйин кўрсатмоқда. Фернанду Сантуш адашмабди!
- 32
Франция голга шундоқ қараб тура олмайди. Улар дарҳол тўп назоратини қўлга олди.
- 31

ГООООООООООЛ! Роналдууууууууууууууууу!
Криштиану ўзидан чап томонга кучли зарба йўллаб ҳисобни очди!
- 29

Данули Перрейрага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Льорис эса огоҳлантирилди.
- 28

Жарима майдонига оширилган тўп учун курашда Льорис Данилуга нисбатан қўполлик ишлатди. Лаос пенальти белгилади.
- 27
Канте Санчешга нисбатан фол ишлатди. Портушалияда стандарт вазият.
- 26
Мбаппе шерикларини кўпроқ узатма беришга ундамоқда.
- 24
Жамоадоши узатган тўпга Жота ета олмади. Варан чаққонроқ чиқди.
- 22
Айни дақиқаларга келиб Дешам шогирдлари позицион ҳужумлар уюштяпти.
- 20
Вараннинг хатосидан кейин тўпга эга чиққан Роналдунинг зарбаси ўхшамади. Тўп унинг оёғига тушмади.
- 18
Томонлар эҳтиёткорликка урғу қаратмоқда. Ўйин қиймати жуда юқори.
- 16

Францияда хавфли вазият! Дарвозабон билан бирга-бир вазиятдан Мбаппе гол ура олмади. Патрисиу вазият қаҳрамони.
- 14
Жарима майдонига оширилган тўпга Роналду ета олмади. Криштиану қанчалик баланд сакрай олишини инобатга олсак, тўп анча баланддан ўтиб кетганини пайқаш қийин эмас.
- 12
Дастлабки 10 дақиқаликда темп ёмон бўлмади. Воқеалар ривожини кузатамиз.
- 10
Погбанинг узатмасидан кейин Мбаппе тўпга ета олмади.
- 9
Ортга қайтган Гризманн "подкат" эвазига Жотани тўхтатди. Кимдир учун вазият қўполликка ўхшаб кўринди.
- 8
Сантуш шогирдлари тўп назоратига эътибор қаратмоқда. Франция эса қарши ҳужумларни кутяпти.
- 7

Кутилмаганда, Мбаппе бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Ҳимояга қайтган Криштиану тўпни узоқлаштирди.
- 6

Санчеш берган пасдан кейин Роналду боши билан зарба йўллади. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.
- 5
"Уч ранглилар" рақиб юлдузи Роналдуни персонал тарзда қўриқлаяпти.
- 4
Ренату Санчешнинг зарба аралаш узатмасига жамоадоши ета олмади. Льорис тўпни ушлаб олди.
- 3
Дешам шогирдлари рақиб ярим майдонида 5 киши бўлиб прессинг уюштирмоқда.
- 2
Тўпни ўйинга киритган французлар уни бир дақиқа давомида ўзларида ушлаб турди. Энди португаллар тўп билан.
- 1

Учрашувга старт берилди!
- 0
Ҳар икки жамоа вакиллари миллий мадҳияни куйлади. Бошланмоқда!!!
- 0
Футболчилар майдонга тушиб келди. Супер учрашув старт олишига бир неча сониялар қолди!


Изоҳлар (0)