Ҳусанов "Бёрнли"га қарши ўйинида неча баллни қўлга киритди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бир неча дақиқа олдин "Манчестер Сити" - "Бёрнли" клублари иштирокидаги учрашув якунлади. Унда Гвардиола жамоаси 1:0 ғалаба қозонди ва АПЛ турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Агар "шаҳарликлар" Премер-лигада қолган барча учрашувларда зафар қучса, яна бир кубокни боши узра кўтариши мумкин. Мазкур тўқнашувни ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда бошлаб, тўлиқ ўтказишга муваффақ бўлди. 

Беллашувдан сўнг бир неча статистик порталлар вакилимизнинг ўйинини турлича баҳолади.

"Fotmob" вакилимизни 8.1 баллга лойиқ кўрган бўлса, "Sofascore" портали Ҳусановга 7.8 балл қўйди. Бундан ташқари, яна бир машҳур статистик порталдан бири ҳисобланган "Flashscore" эса ҳамюртимизга 7.9 балл берди. 

Маълумот ўрнида, манчестерликлар навбатдаги учрашувини 25 апрель куни Англия Кубогида "Саутгемптон"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!