“Манчестер Юнайтед” юлдуз учун курашдан чиқди

  • 30 июнь, 2021, 21:21
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Барселона” юлдузларидан бири Усмон Дембелени трансфер қилиш фикридан қайтди.

Tecno

Манбаларнинг маълум қилишича, манчестерликлар франциялик ҳужумкор футболчини эркин агент сифатида келса ҳам таркибга қўшмайди. Улар бу ўйинчининг жароҳатга юқори даражада мойиллигидан ҳайиқмоқда.

Ўтган ҳафтада Дембеле Франция терма жамоаси таркибида Европа чемпионати доирасидаги учрашувда шикастланиб, камида тўрт ойга сайдан чиқди. Футболчининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси келаси йили якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!