Месси ПСЖдан кетади!

ПСЖ раҳбарияти аргентиналик юлдуз Лионель Мессидан воз кечишга тайёр. Todofichajes нашрининг хабар беришича, Лео мавсум якунлангач, Парижни тарк этади. Томонлар амалдаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш йўлларини қидирмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, парижликлар катта маош олаётган Мессининг ўйин сифати юқори эмаслигидан норози бўлмоқда. Хусусан, “Барселона”да юқори самарадорлик қайд этиб келган Месси Франция чемпионатидаги ягона голини уриш учун уч ой вақт сарфлади. Унинг ўзи ҳам жамоада ўзини эркин ҳис қила олмаяпти.

Энг муҳими эса, “Барселона”га Мессининг дўсти Хави Эрнандес бош мураббий этиб тайинланганидан кейин Леода Каталонияга қайтиш истаги пайдо бўлган. “Барселона” раҳбарияти ҳам келажакда Мессини ортга қайтариншни режалаштираётган ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Агар Месси “Барселона”га ўтиш вариантидан қуруқ қолса, АҚШ чемпионатига йўл олиши кутиляпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар