"Нефтчи" - "Про лига - 2021" ғолиби!

Бугун Фарғонада “Суперлига-2022”нинг бўлажак қатнашчилари – “Нефтчи” ҳамда “Динамо” жамоалари иштирокида про лиганинг 21-тур баҳси ўтказилди.

Мазкур учрашувда фарғоналиклар ғалаба қозонган тақдирда про лига ғолиби сифатида Кубок билан тақдирланиши лозим эди. Шунинг учун ўйин ҳарорати жуда баланд бўлди. Аммо “Динамо” ҳам бу сафар ўйинга анча жиддий тайёрлангани ўйин давомида сезилиб турди.

Беллашувдаги асосий воқеалар иккинчи бўлимда юз берди. Қизиғи, бош ҳакам самарқандликлар дарвозасига икки марта пенальти белгилади ва бу вазифани Шерзод Каримов ҳар иккаласида ҳам бехато амалга оширди. “Динамо”дан ягона гол муаллифи Рўзим Аҳмедов бўлди.

нефтчи2

Шу тариқа, “Нефтчи” катта қийинчилик билан рақибини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва “Про лига-2021” ғолиби сифатида тақдирланди. Ўйиндан кейин Фарғона вилояти ҳоким Хайрулла Бозоров Кубокни “Нефтчи” сардори Акмал Шораҳмедовга топширди.

14 октябрь, жума

«Нефтчи» - «Динамо» - 2:1 (0:0).

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев.

«Нефтчи»: Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Абдуллоҳ Олимов (Иззат Абдуллаев, 68), Шавкат Муллажонов, Аъзам Алиев, Сайдулло Раҳматов, Дарко Станоевич, Александр Ешич, Ойбек Қиличев (Шерзод Каримов, 68), Марко Обрадович (Достон Тошматов, 68), Улуғбек Ҳошимов (Сардор Абдунабиев, 46).

«Динамо»: Аслонбек Аҳроров, Дмитро Сидоренко, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Ҳумоюн Шербўтаев, Рўзимбой Аҳмедов, Обид Жўрабоев, Жасур Ҳасанов, Темур Исмоилов, Шокир Йўлдошев (Олег Марчук, 62), Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Сардор Эминов (Ислом Шарипов, 62).

Голлар: Шерзод Каримов, 69-пен. - 1:0. Рўзимбой Аҳмедов, 73 – 1:1. Шерзод Каримов, 90-пен. – 2:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!