ПСЖ жаҳон чемпионини олмоқчи

ПСЖ мутасаддилари “Реал” ярим ҳимоячиси Тони Кроосни трансфер қилиш бўйича имкониятларни ўрганишга киришди.

Германиялик жаҳон чемпионининг мадридликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида тугайди. Париж клуби уни келаси ёзнинг ўзида сотиб олишни мўлжаллаяпти.

Маурисио Почеттино Тони Кроосга эга бўлиш учун клуб мутасаддилари германиялик ўйинчини Парижга келишга кўндиришдан ташқари, рақобатда “Ньюкасл” ва “Манчестер Сити”ни ортда қолдириш керак бўлади.

Тони Кроос жорий мавсумда еттита учрашувда қатнашиб, самарали натижа қайд этгани йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар