Роналду ўзининг даҳшатли рекордини янгилади
Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 27-тур доирасида чемпионат пешқадами “Ан-Наср” футболчиоари ўз майдонида “Ан-Нажма” жамоаси билан тўқнаш келди.
Голларга бой бўлган учрашувда мезбонлар 5:2 ҳисобида зафар қучди. “Ан-Наср” сафида жароҳатидан кейин сафга қайтган Криштиану Роналду ўз ҳисобига иккита гол ёздириб
Қайд этиш жоизки, португалиялик ҳужумчи сон жароҳатидан кейинги илк ўйинида профессионал футболчилик фаолиятидаги 966 ва 967-голларини урди.
Криштиану Роналду жаҳон футболи тарихида энг кўп гол урган ўйинчи ҳисобланади ва унинг ҳар бир киритган тўпи янги рекорд сифатида қайд этилади.
Футбол жамоатчилиги 41 ёшли ҳужумчининг қачон голлари сонини мингтага етказишини кутмоқда. Чунки ҳали бирор ўйинчи ўз фаолияти давомида расмий учрашувларда бу маррани забт этмаган.
Фикрлар