Роналду устозини ортда қолдирди

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида "Аталанта"га (2:2) қарши ўйинда дубль қайд этди.

Ушу ўйиндан сўнг португалиялик ҳужумчининг “қизил иблислар” сафидаги голлари сони 127тага етди. Эътиборлиси, Криштиану бу борада жамоа бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшердан ўзиб кетди. Норвегиялик ҳисобида 126 та гол мавжуд.

Роналду ушбу натижага эришиш учун МЮ сафида 303 та ўйинда майдонга тушди. Сульшер эса бу натижага 366 та ўйинда эришган.

36 ёшли Роналду жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида 11 та ўйинда майдонга тушди ва 9 та гол уришга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар