Самарқандда катта ММА кечаси ўтказилади (Видео)

  • 23 декабрь, 2021, 13:37
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, юртимизда биринчилардан бўлиб, Ўзбекистон яккакураш оламининг машҳур вакилларидан бири, Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Музаффар Раджабов томонидан "ATF Championship" промоушенига асос солинган эди.

Ҳозирга келиб, мазкур промоушеннинг 5 та турнири ўз якунига етди. Навбатдагиси яъни, 6- турнири Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур жанг кечасида  ММА билан бир қаторда профессионал кикбоксинг бўйича ҳам жанглар ўтказилади. Рақиб сифатида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан маҳоратли жангчилар таклиф этилган. Шунингдек, юртимизнинг бир қатор истеъдодли вакиллари ҳам ўз жангларини ўтказади.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу жанг кечасини Sports.uz Youtube каналида бевосита жонли равишда томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!