Синдаров - Каруана: Классик шахматдаги 3-тўқнашув!

Жавоҳир Синдаров ва Фабиано Каруананинг ўзаро классик баҳс натижалари рақамларда кўриб чиқамиз!

Фабиано Каруана — Номзодлар турнирининг энг тажрибали иштирокчиларидан бири. У ушбу турнирда 6 марта қатнашган (2016, 2018, 2020/21, 2022, 2024, 2026) ва 2018-йилда ғолибликни қўлга киритган. Ҳозирда у жаҳон рейтингида 3-ўринни эгаллаб турибди.

1-даврада Синдаров ва Каруана ўртасидаги баҳс кескин руҳда ўтган эди. Жавоҳир ушбу партияда ғалаба қозонган ва айнан шу натижа уни жаҳон рейтингида 6-ўринга кўтарилишига сабаб бўлган эди.

Фабианонинг биринчи даврадаги натижалари қуйидагича: 


— 3 та дуранг (Аниш Гири, Андрей Есипенко,Праггнанадҳаа Рамешбабу)
— 3 та ғалаба (Ҳикару Накамура,  Вей Йи, Маттиас Блюбаум, 
— 1 та мағлубият (Жавоҳир Синдаров).

Бугунги тур эса Каруана учун алоҳида аҳамиятга эга.

Назарий жиҳатдан, бу баҳс унинг чемпионлик учун курашдаги умидларини сақлаб қолиш йўлидаги сўнгги имконлардан бири бўлиши мумкин.

Синдаров эса ўз навбатида муваффақиятли сериясини давом эттириб, фаворитларга қарши яна бир муҳим натижа қайд этишни мақсад қилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!