Токио Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов

Токио шаҳрида бўлиб ўтган Токио Олимпиадаси ғолиби, машҳур таэквондочи Улуғбек Рашитов барчанинг эътиборига тушди. Болалигида 19 ёшли спортчи билан боғлиқ қизиқарли воқеа содир бўлган.

Машҳур журналист, шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаевнинг айтишича, ёш чемпион таэквондо билан шуғулланишни бошлаган пайтларида уйига яқин бўлмаган жойга машғулотларга қатнаган. Кунларнинг бирида Улуғбек йўл ҳақи учун берилган пулни унутиб қолдиради ва уйга яёв қайтишига тўғри келади.

Унинг отаси Исматулла ака хавотир олгани боис, ўз уйидан машғулот зали қуриб беради. Шу тариқа, биз бугун таниган ёш чемпионнинг порлоқ келажаги учун катта қадам ташланади.

Сиз ҳам фарзандингизга машғулот зали қуриб беринг! Бир кун келиб бу ўз самарасини кўрсатмай қолмайди.

Қуйида сайтимиз томонидан Улуғбек Рашитов билан Токио Олимпиадаси олдидан уюштирилган интервьюни томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
02/10/2021 17:09
Машгулот зали куриш осон экан-ми? Афсуски, бизда Узбекистонда спорт ва таълим бойлар учун! Давлат томонидан хар бир махаллада куриш керак, ва хар кимга рухсат берищ керак! Афсуски, давлат рахбарлари уз нафси учун халк учун кийинчилик яратишади. Бирон бир спортчи ёки муаллим уз махалласи болаларига ургатмокчи булса бунинг учун лицензия талаб килишади. Зал ёки ижарага жойни беришмайди.