Холанд ўзига жамоа танлади

“Боруссия” тўпурари Эрлинг Холанд ёзда жамоасини ўзгартириши кутилмоқда. Норвегиялик ҳужумчига Европанинг энг қудратли клублари оғиз солмоқда.

Goal нашрининг маълум қилишича, Холанднинг ўзи “Реал”га ўтишни истаяпти. Чунки 21 ёшли футболчи дўстларига ўзига Мадридга кўчиб ўтиш варианти маъқул келганини ошкор қилган. Унинг дўстлари бу сирни узоқ вақт сақлай олмади.

Айни пайтда Холанд жароҳатини даволатмоқда. Шифокорлар ҳужумчи жиддий шикастланганини ва келаси йилгача майдонга туша олмаслигини айтган.

Эрлинг Холанд “Зальцбург”дан “Боруссия”га ўтганидан кейин дортмундликлар сафида Бундеслигада  жами 49 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 49 маротаба ишғол қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×