Олий лигамизда яна япониялик футболчи ўйнайди ёҳуд "Машъал" Томоки Мураматсуни ўз сафига қўшиб олди

Давралар оралиғида Олий лига жамоалари ўз сафига бир қатор тажрибали футболчилар, шунингдек истеъдодли легионерларни қўшиб олишди.

Sports.uz интернет-ахборот порталига маълум бўлишича Муборакнинг "Машъал" клуби расман ўз сафига 1990 йилда таваллуд топган япониялик футболчи Томоки Мураматсуларни қўшиб олди. "Газчилар" шунингдек биринчи даврани "Шўртан"да ўтказган Ботир Қораев билан ҳам шартнома имзолашган.

Юқоридаги япониялик легионер ҳақида тез орада тўлиқ маълумот берамиз. Биздан узоқлашманг.

 

Comments

You must be logged in to commet!