"Марсель" "Бенфика"нинг антирекордини такрорлади

156

Хабарингиз бор кеча УЕФА Европа лигаси финал баҳсида “Марсель” “Атлетико”га 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Эътиборлиси, бу мағлубият марселликлар учун ушбу мусобақа финалларидаги учинчиси бўлди. Улар бундан аввал 1999 ва 2004 йилларда ҳам ушбу мусобақанинг ҳал қилувчи баҳсида кубоксиз қолишган эди.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра "Марсель"  бу борада "Бенфика"нинг антирекордини такрорлади. Маълумот учун, лиссабонликлар ўз тарихларида уч марта  (1983, 2013 ва 2014) УЕФА Кубоги / Европа лигаси мусобақалари финалларида мағлуб бўлишган.