Майер ёзда "Шальке"дан кетади

263

Майер ёзда

Гельзенкирхеннинг "Шальке-04" клуби спорт директори Кристиан Хайделнинг айтишича жамоанинг иқтидорли ярим ҳимоячиси Макс Майер жорий мавсум якунлангач жамоани тарк этади.

“Бизнинг фикримизча Макс ёзда жамоадан кетади. Биз унга шартномани узайтиришни таклиф қилмадик. Ўз навбатида унинг ўзи ҳам бу борада музокаралар бошлашимизни сўрамади”, - дейди Хайдель.

Эслатиб ўтамиз, ёзда шартномаси якунланиб, эркин агентга айланадиган германиялик футболчига "Барселона", "Атлетико", "Ливерпуль" ва "Арсенал" каби жамоалар қизиқиш билдиришмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.