Мутахассислар Элдор Шомуродовнинг “Краснодар”га ўтишини инкор қилишмоқда

965

Мутахассислар Элдор Шомуродовнинг “Краснодар”га ўтишини инкор қилишмоқда

 

Бир неча соат олдин Россиянинг “Краснодар” клуби “Бунёдкор” аъзоси Элдор Шомуродовнинг ўз сафига қўшиб олаётгани тўғрисида хабар бериб ўтгандик.

Элдор Шомуродовга “Зенит” ва “Рубин” қизиққан. Аммо у “Краснодар”га ўтмоқда

Бу маълумот Россиянинг извести портали томонидан тақдим этилганди. Аммо ўзбек футболидаги машхур агент ҳисобланган Санъат Шарипов ва таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўзларининг твиттердаги саҳифаларида бу хабар асоссиз эканлигини билдиришган. (Шунингдек ушбу сайтда Шомуродовга "Зенит" ва "Рубин" ҳам қизиқаётгани тўғрисида маълум қилинган).

Санъат шарипов: Смоловнинг ўрнини Шомуродов эгаллаши мумкин? Қаердан олиб ёзишади бунақа гапларни?

Алишер Никимбаев: Шомуродов Россияга йўл олади. Аммо “Краснодар”га эмас.

Мана шундай гаплар. “Бунёдкор” клуби эса бу борада ҳозирча баёнот бергани йўқ.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.