Тотти: Айнан шундай лаҳзалар учун “Рома”ни қўллаб-қувватлагинг келади!

 

“Рома” клубининг собиқ сардори, афсонавий Франческо Тотти римликларнинг ЕЧЛ ярим финалига чиққани билан табриклади.

“Рома” чорак финал дастлабки ўйинида “Барселона”га 1:4 ҳисобида енгилганди, Римдаги “Олимпико” стадионида кечган баҳсда эса майдон эгалари 3:0 ҳисобида зафар қучди ва сафардаги гол эвазига ярим финалга йўл олди.

“Айнан шундай лаҳзалар учун “Рома”ни қўллаб-қувватлагинг келади!” Олға “Рома”!”, – деб ёзди Тотти “Твиттер”даги саҳифасига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!