Дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё кубогининг иккинчи куни старт олмоқда

374

Дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё кубогининг иккинчи куни старт олмоқда

Хабар берганимиздек, кеча пойтахтимизда дзюдо бўйича йирик мусобақа старт олди. Ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё кубоги статусидаги бу турнирнинг иккинчи кунида оғир вазндаги ўсмирлар медаллар учун кураш олиб боришади. 

Бугун йигитлар ўртасида -73, -81, -90 ва +90, қизлар ўртасида -57, -63, -70 ва +70 килограмм вазн тоифаларида баҳсларнинг гувоҳи бўлишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, жорий турнир октябрь ойида Аргентинада бўлиб ўтадиган ўсмирлар Олимпиадасига йўлланма берувчи рейтинг очколарини тақдим этиши билан аҳамиятли.

Мусобақанинг саралаш баҳслари 10:00 дан бошланса, медаллар учун кечадиган беллашувларга 17:00да старт берилади. Биринчи кундан сўнг терма жамоамиз 6 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда бормоқда.